Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.04.2017 18:52 Чоп этиш версияси

Ахборот тизимлари давлат органлари хизматида

Пойтахтимизда давлат органлари фаолиятига замонавий ахборот комплекс тизимлари ва маълумотлар базасини жорий этишга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда мавжуд шундай тизимлар имконияти, шунингдек, янги тизимлар ва маълумотлар базасини яратиш ҳамда ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, “Uzinfocom” компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази, "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш маркази, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси вакиллари иштирок этди.

Давлат органлари фаолиятига замонавий ахборот комплекс тизимлари ва маълумотлар базасининг жорий этилиши давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг тизимлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, аҳолига кўрсатилаётган янги интерфаол хизматлар турини кўпайтиришга хизмат қилаётгани таъкидланди. Хусусан, кўплаб рухсат бериш тартиб-таомиллари соддалаштирилиб, аксарият фаолият турлари учун лицензия олиш муддатлари қисқартирилди. Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, давлат ва жамият қурилиши соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишни таъминлаш мақсадида 2012 йил 21 мартдаги “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида салмоқли ишлар амалга оширилди.

Семинар иштирокчилари Ўзбекистондаги барча ахборот тизимларини ўзида бирлаштирган Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш натижаларига алоҳида эътибор қаратди. Фуқароларнинг электрон шаклда давлат органлари билан алоқасини таъминлаш ушбу тизимнинг асосий вазифаларидан биридир. Бугунги кунда "Харид", "Солиқ", "Лицензия", "Божхона", "Бюджет" каби олтита ахборот комплекс тизими яратилиб, фаолият кўрсатмоқда. Бу тизимларда маълумотлар тўпланиб умумлаштирилади, юридик ва жисмоний шахсларга турли интерфаол хизматлар кўрсатилади.

Айни пайтда "Нафақа", "Соғлиқни сақлаш", "Таълим", "Коммунал хўжалик", "Адлия-2", "Давлат бошқаруви" сингари ахборот комплекс тизимлари ишлаб чиқилмоқда. Ушбу тизимлар орқали пенсия таъминоти, соғлиқни сақлаш, таълим, коммунал хўжалик соҳасида интерфаол хизматлар кўрсатилади.

Бундан ташқари, давлат органлари ва тижорат банклари ахборот тизимларининг самарали технологик ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида 2016 йилнинг 1 январидан электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда фойдаланувчиларни идентификация қилиш бўйича ягона ахборот тизими ишга туширилган.

Роман Бондарчук, ЎзА
3 847






Все о погоде - Pogoda.uz