ЎзА Ўзбек

14.04.2019 11:12 Чоп этиш версияси

Ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда

Ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда

Мамлакатимизда иқтисодиётининг турли тармоқлари, давлат бошқаруви тизимига замонавий технологиялар жорий этилмоқда. Ахборот технологиялари ва телекоммуникациялар соҳаси ривожлантирилмоқда. 

Айни йўналишдаги ишларда ҳам мамлакатимиз Қозоғистон билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйган. 2018 йилда ўзаро ҳамкорлик янги келишувлар, битимлар билан бойиди.

Хусусан, Тошкентда рақамли технологиялар соҳаси бўйича ташкил этилган Ўзбекистон – Қозоғистон бизнес-форуми доирасида “Universal Bank” АТБ Қозоғистоннинг “Казтелепорт” АЖ ахборот технологиялари компанияси, шунингдек, “UZINFOCOM Ягона интегратори” ва Қозоғистоннинг “Миллий ахборот технологиялари” акциядорлик жамияти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим ва меморандумлар имзоланди.

ЎзА
3 583