ЎзА Ўзбек

27.10.2019 Чоп этиш версияси

Қачонгача тайёр дастурлар ва технологияларни чет элдан сотиб оламиз?

Қачонгача тайёр дастурлар ва технологияларни чет элдан сотиб оламиз?

Инновациялар бугун давлатнинг жаҳон миқёсидаги мавқеини белгилаб, ҳар бир мамлакатнинг инновацион ривожланиш даражасини баҳолаш учун мавжуд ресурслари, шунингдек, яратилган инновациялари натижалари глобал инновацион индексни ҳисоблашда инобатга олинади.

2014 йилда индекс дунёнинг 143 мамлакатида ҳисоблаб чиқилган.Швейцария, Буюк Британия ва Швеция етакчи ўринларни эгаллади. Ўзбекистон мазкур рейтингнинг поғоналарида йўқ. Аммо инновацияларни ривожлантириш бўйича кейинги йиллардаги муҳим ислоҳотларнинг амалга оширилиши янада кучайтирилса, мамлакатимиз ушбу рейтингдан албатта ўрин олади деган умиддамиз.

Бугунги кунда юртимизда амалий ривожланиш секторининг ривожланиш даражаси пастлиги илғор технологияларни тижоратлаштириш бўйича инновацион инфратузилма етарли даражада ривожланмаётганлигини кўрсатмоқда.

Ҳали-ҳануз давлат идораларидаги сансалорчилик, бюрократияга тўлиқ барҳам берилмаганлиги сабаб, аҳоли Президент порталига, Бош Прокуратура ва Адлия вазирлигининг Ишонч телефонларига мурожаат қилиб, туман кесимларида ҳал этилиши керак бўлган кичик муаммолар билан мурожаат қилишмоқда.

Ўз навбатида Республика идораларида меҳнат қилаётган юқори салоҳиятли кадрларнинг ишонч телефонлари ёки мурожаатлар билан ишлаши қимматли вақтларини йўқотиб, уларнинг ишчанлик салоҳиятига таъсир этишига эътибор қаратишимиз керак. Ўзбекистонда инновацион ривожланиш муаммолари билан шуғулланадиган мутахассисларнинг камчиликни ташкил этиши,илмий-инновацион тизимдаги катта бўшлиқ борлиги кўрсатади, бунинг асосий сабаби эса интеллектуал мулк бозори йўқлиги билан изоҳланади.

Давлат органларида бошқарувни оптималлаштиришдан тортиб, назорат, тизимларда инсон омилини камайтириш, масофадан туриб, мурожаат йўллаш турли тўловларни амалга ошириш учун барча босқичларни қамраб оладиган Инновацион технологияларни яратиш муаммосига ечим излаш, бугунги кунда ҳар қандай давлат ташкилоти олдида турган устувор вазифа саналади.

Фанни бюджетдан молиялаштирилиши саноатни ривожлантириш учун жавобгар бўлмаган вазирликлар ва идоралар бўйича тақсимлаш, илмий-тадқиқот ва молиялаштириш ўсиши билан улардан олинган натижалар иқтисодиётнинг реал сектори учун қизиқ эмаслигига олиб келади.Инновацияларни ривожлантириш вазирлиги мамлакатда инновацион сиёсатни ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштириш учун етакчи тузилма ҳисобланган ишини инобатга олсак, илмий тадқиқотлар учун давлат буюртмасини шакллантириши керак.

Ҳозирги вақтда инновацион инфратузилмани ташкил этувчи ташкилотлар ва компанияларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши ортидан мўътадил инновацион муҳит шакллантирилиб, унинг асосий вазифаси технологиялар, маҳсулотлар ва хизматларни яратиш ва маълумотларни узатишни таъминловчи давлат-хусусий тармоқ алоқаларини модерациялашни ривожлантириш, Давлат томонидан яратилган ва қўллаб-қувватланадиган лойиҳаларни биринчи навбатда давлат, бизнес ва жамият манфаатларини мувофиқлаштиришга қаратилгани аҳамиятлидир.

Инновацион иқтисодиёт давлатнинг фаол инновацион сиёсатисиз мустақил равишда вужудга келиши мумкин эмаслигини бугун ҳаммамиз яхши англаймиз.

Шубҳасиз, бирмунча вақтгача давлат инновацион талабни ривожлантириш ташаббускори бўлиб қолади ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш учун бюджет маблағларини ажратиш каби воситага эга бўлади.

Бироқ, фикримизча, бюджет маблағлари ҳисобига фақат лойиҳаларнинг бошланишини таъминлаш мақсадга мувофиқдир.

Давлат ташкилотлари ўз ресурсларини асосан импорт дастурлари ва ускуналарини сотиб олишга йўналтириши, Ўзбекистонда инновацияларни ривожлантиришга жиддий тўсиқ ҳисобланишини билишимиз керак.

Бугунги кунда инновациялардан фаол фойдаланаётган вазирлик ва идоралар ҳам йўқ эмас. Масалан, Адлия вазирлигининг давлат хизматлари агентлиги, Фуқаролар ва Тадбиркорлар мурожаатларига ўз вақтида жавоб бераётган уларнинг муаммоларига ечим бўлаётган Республикадаги ягона ташкилотдир. Давлат солиқ қўмитасининг солиққа оид тўловларни, ҳисоботларни электронлаштиргани, Банклар хизматлари интернет орқали тақдим этилаётгани, Статистика ва меҳнат муносабатларинг онлайн ҳисоботлар қабул қилинаётгани, шунингдек, хусусий сектордаги “Payme” ва “Click” тижорий дастурлари яратилиб, коммунал тўловлар, жарималар, кредит ва солиқларни масофадан туриб тўлаш имкониятлари яратилган.

9 538
Шуҳрат Неъматов, ЎзА