ЎзА Ўзбек

Технологиялар

Электрон академия тингловчи ва маърузачиларни таклиф этади

20.09.18 18:25

Электрон академия тингловчи ва маърузачиларни таклиф этади

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан “Электрон академия” янги таълим портали - e-acadеmy.uz яратилди. Ушбу портал мамлакатимизда масофавий таълим тизимини ривожлантиришга хизмат қилади.

Ўзбекистон телефон тармоғида янги тизимга ўтилмоқда

09.09.18 19:28

Ўзбекистон телефон тармоғида янги тизимга ўтилмоқда

Эртадан, яъни 10 сентябрдан бошлаб кимгадир телефон қилмоқчи бўлсангиз 7 эмас 9 та рақамни теришингизга тўғри келади. Гап шундаки, Ўзбекистон телефон тармоғида 9 талик рақамлаш тизимига ўтиш бўйича ишлар амалга оширила бошланди.

Хитой компанияси Ўзбекистонда электромобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

09.06.18 12:53

Хитой компанияси Ўзбекистонда электромобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

Лойиҳа муваффақиятли йўлга қўйилса, биринчи босқичда 15-20 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилади ва 150 тагача янги иш ўринлари ташкил этилади. Натижада бир йилда мингта йирик узелли электромобиллар йиғиш мумкин бўлади. Иккинчи босқичда эса республикадаги мавжуд корхоналарнинг қувватини жалб этган ҳолда ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилади. Бу эса тўғридан-тўғри ва қўшимча иш ўринлари сонининг ошишига хизмат қилади.

Ёшлар фикрини ўрганишга қаратилган янги электрон платформа ишга туширилмоқда

07.06.18 2:57

Ёшлар фикрини ўрганишга қаратилган янги электрон платформа ишга туширилмоқда

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ҳам иштирок этувчи U-Репорт лойиҳасида СМС ва бошқа технологиялар ёрдамида абонентлардан маълумот ва фикрлар йиғилади. Турли секторлардаги вазиятни яхшилаш учун сўровлар натижалари ёшлар ҳамда қарорларни қабул қилишда иштирок этадиган шахслар орасида тарқатилади.

Инновация вазирлиги космос соҳасида Франциянинг етакчи компанияси билан ҳамкорлик қилади

02.06.18 9:32

Инновация вазирлиги космос соҳасида Франциянинг етакчи компанияси билан ҳамкорлик қилади

“Ўзбекистонда салоҳиятли ёшлар ўсиб келмоқда”, – дейди Оливье Ашар. - Уларнинг юқори технологияли соҳаларни эгаллашларига шароит яратиш керак, Ўзбекистоннинг ўз сунъий йўлдошини орбитага чиқариш билан боғлиқ ишлари бунга имконият яратади.

Ихтирочи хотин-қизларнинг инновацион тадбиркорлик ҳафталиги

22.05.18 18:05

Ихтирочи хотин-қизларнинг инновацион тадбиркорлик ҳафталиги

Тошкентлик Лайло Раупова Сергели туманида "Нурли келажак сари" ўқув-инновацион марказини бунёд этмоқда. Бу ерда хусусий мактабгача таълим маскани, фан, санъат ва бадиий ижодиёт, тил ўрганиш тўгараклари, касбга ўқитиш ва малака ошириш курслари фаолияти йўлга қўйилади.

Робот ихтирочиси ҳомий қидирмоқда

23.04.18 17:07

Робот ихтирочиси ҳомий қидирмоқда

Кўзи ожиз инсон кўчада борар манзилини йўқотиб, ёрдам сўраса, йўл четида ўрнатилган робот унга манзилга етиб олиши учун такси чақирса. Ёки вилоятдан пойтахтга келган юртдошимиз борар жойига қайси йўлдан қанча вақтда ва қанча йўлкира сарфлаб боришни билмоқчи бўлса робот кўмак беради. Агар сайёҳларга шу каби ёрдам керак бўлса-чи?

АКТ бизнесини ривожлантиришга бағишланган маслаҳатлашувлар

19.04.18 21:00

АКТ бизнесини ривожлантиришга бағишланган маслаҳатлашувлар

Корея ахборот жамиятини ривожлантириш институти (KISDI)нинг дастурий маҳсулотлар ва стартап-лойиҳалар бозорини ривожлантириш бўйича маслаҳатчиларидан иборат делегация пойтахтимизда меҳмон бўлиб турибди.

“Ташхис тезлашди, даво муддати ҳам тезлашяпти, натижалар бундан-да яхши бўлади”

15.04.18 22:02

“Ташхис тезлашди, даво муддати ҳам тезлашяпти, натижалар бундан-да яхши бўлади”

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (ЮСАИД) ва Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида очилган Инновацион масофавий ўқитиш ва мониторинг маркази ана шундай имкониятни ҳам тақдим эта олади.

“Digital CASA” лойиҳаси Ўзбекистонда

12.04.18 21:00

“Digital CASA” лойиҳаси Ўзбекистонда

Жаҳон банкининг “Digital CASA” лойиҳаси Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларини ягона ахборот маконига бирлаштирадиган трансчегаравий кенг полосали телекоммуникация тармоғини яратишга қаратилган.

Клавиатурада тез матн териш сири топилди

07.04.18 13:30

Клавиатурада тез матн териш сири топилди

Финляндиянинг Аолто университети олимлари матнни қандай қилиб тўғри ва тез териш мумкин, деган саволга жавоб топишди. Бу борадаги тадқиқот натижалари Sciency Daily журналида чоп этилди, деб ёзади Lenta.ru.

Муҳаммад ал-Хоразмий таваллудининг 1235 йиллигига бағишланган халқаро конференция ўз ишини бошлади

05.04.18 13:16

Муҳаммад ал-Хоразмий таваллудининг 1235 йиллигига бағишланган халқаро конференция ўз ишини бошлади

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамкорлигида ташкил этилган конференцияда дунёнинг ўнга яқин мамлакатидан ва юртимизнинг турли вилоятларидан келган олимлар, соҳа мутахассислари, илмий тадқиқотчилар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этмоқда.


Янгиликлар :