ЎзА Ўзбек

Технологиялар

«Ўзбектелеком» АК: Янги тизим – янги имкониятлар

30.10.17 16:14

«Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг ихтисослашган «Ахборот тизимлари» филиалида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда уларнинг мақсад ва аҳамиятига бағишланган брифинг ўтказилди.

Пойтахтимизда «Инновация – 2017» халқаро илмий-амалий анжумани иш бошлади

26.10.17 17:18

Анъанавий «Инновация – 2017» халқаро илмий-амалий анжумани мамлакатда инновацион ривожланишни жадаллаштиришда олимлар, тадбиркорлар, банк-молия ва бошқа кўплаб соҳа вакилларини ўз атрофига бирлаштиргани билан муҳим аҳамиятга эга.

UZ миллий домен зонаси: янги истиқбол ва имкониятлар

19.10.17 19:40

UZ миллий домен зонаси: янги истиқбол ва имкониятлар

UZ миллий домен зонаси маъмурияти “Uzinfocom” компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази Осиё-Тинч океани минтақасида юқори даражали миллий доменлар ассоциацияси (APLTD) аъзосига айланди. Тегишли қарор ассоциация аъзоларининг 72-анжуманида қабул қилинди.

«Ўзбекистонда нанотехнологияларни ривожлантириш истиқболлари» мавзуида семинар ўтказилди

17.10.17 19:09

«Ўзбекистонда нанотехнологияларни ривожлантириш истиқболлари» мавзуида семинар ўтказилди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиклари фаолиятини янада такомиллаштириш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

"IBM" компанияси вакиллари билан учрашув

13.10.17 16:50

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида мамлакатимиз ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари ҳамда аппарат ва дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва етказиб бериш бўйича дунёнинг энг йирик компанияларидан бўлган "IBM" компанияси (АҚШ) вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Телеком хизматлари учун нархлар ошмайди!

11.10.17 17:12

Телеком хизматлари учун нархлар ошмайди!

Бугун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида мамлакатимизда фаолият кўрсатувчи барча алоқа хизматлари операторлари ва интернет-провайдерлари раҳбарлари иштирокида хизматлар учун нарх тарифи сиёсатини тартибга солиш юзасидан амалга ошириш зарур бирламчи вазифаларга бағишланган муҳокама бўлиб ўтди.

Сингапур делегацияси "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш маркази фаолияти билан танишди

09.10.17 18:12

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Сингапурнинг Ҳамкорлик бўйича давлат агентлиги бош ижрочи директори Конг Ви Мун бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўт ўчириш тизимида янги технологиялар қўлланилмоқда

05.10.17 15:23

Пойтахтимиздаги барча хавфсизликни таъминлаш тизимлари ишини назорат қилиш учун кўплаб манбалардан келувчи турфа ахборотларни жамлаш, бирлаштириш, таҳлил қилиш ва гуруҳларга бўлишга қодир комплекс ахборот тизими зарур.

Хакер бўлишдан фойда йўқ

29.09.17 12:29

Тошкентдаги Инҳа университетида бўлиб ўтган семинар шу мавзуга бағишланди. Унда ахборот хавфсизлиги, кибертаҳдидларга қарши курашиш механизмлари ва виртуал жиноятчиларни қидириш услубларига оид сўнгги ишланмалар намойиш этилди.

АКТ бизнеси тараққий этмоқда

27.09.17 16:59

АКТ бизнеси тараққий этмоқда

«Mirzo Ulugbek Innovation Center» ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни қўллаб-қувватлаш инновация марказида маҳаллий ахборот-коммуникация технологиялари компаниялари вакиллари, стартаперлар, АКТ соҳаси мутахассислари ва техник мутахассислар тайёрлайдиган олий ўқув юртлари талабалари учун ўқув курслари ва тренинглар ташкил этилади.

АКТ ривожланиш тенденциялари муҳокама қилинди

21.09.17 20:12

Тошкентда «ICTWEEK Uzbekistan – 2017» ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида Алоқа соҳасидаги минтақавий ҳамдўстликнинг ахборот жамиятини ривожлантириш бўйича юқори даражадаги ишчи гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди.


Янгиликлар :