Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

20.05.2019 14:34 Чоп этиш версияси

5G технологияси билан масофадан туриб жарроҳлик амалиёти ўтказиш мумкин бўлади

5G технологияси билан масофадан туриб жарроҳлик амалиёти ўтказиш мумкин бўлади

2020 йилдан 5G (бешинчи авлод тармоқ) инсонлар ҳаётига кенг кўламда кириб келиши кутилмоқда, бу ҳодиса кўплаб янгиликларга сабаб бўлиши, саноатга ҳам таъсир кўрсатиши мумкин, дейилади “www.vestifinance.ru”да эълон қилинган мақолада. 

Қайд этилишича, ўтган ҳафта Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтган иқтисодий форумда “Nokia” компанияси стендида янги авлод алоқасининг имкониятлари намойиш этилган бўлиб, улар жарроҳлик амалиётини масофадан туриб ўтказишга ёрдам бериши ҳам мумкин. 

Масалан, жарроҳ 5G кўмагида Германиядан туриб Россиядаги беморни операция қилиши керак. Бунинг учун жарроҳ томонига асбобларни бошқариш имкониятга эга махсус ускуна ўрнатилади. Асосийси, 5G деярли узилишларсиз ишлайди. Бошқача айтганда, жарроҳлик амалиёти онлайн ўтказилади ва шифокор қаерда бўлишидан қатъий назар ўзини жарроҳлик хонасида ҳис қилади. 

ЎзА