ЎзА Ўзбек

25.12.2019 Чоп этиш версияси

1 январдан провайдерлар учун интернет нархи 20 фоизга арзонлашади

1 январдан провайдерлар учун интернет нархи 20 фоизга арзонлашади

“Ўзбектелеком” компанияси Матбуот хизмати берган маълумотга кўра, 2020 йилнинг 1 январидан юртимиздаги провайдерлар учун интернет нархлари 20 фоизга арзонлашиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 2019 йил давомида операторлар ва провайдерлар учун ташқи каналга уланиш тарифлари сониясига 1 мегабит тезлик учун 85 минг сўмдан 70 минг сўмгача арзонлашган. 2020 йилда операторлар ва провайдерлар худди шу тезлик учун 56 минг сўм тўлаши кутилмоқда.

Таҳлилларга кўра, аввалги ўзгаришлар интернет нархларининг тўрт марта арзонлашишига олиб келган. Кабелли интернетнинг тезлиги Ўзбекистоннинг барча фойдаланувчилари бўйича қарийб икки марта ошган.

Операторларда соатига 100 мегабит тезликка эга тариф режалари пайдо бўлган, бир йил аввал эса операторларнинг кўпчилигида энг юқори тезлик сониясига 20 мегабитни ташкил қилган. Энг юқори тезликдаги тарифларнинг нархлари ҳам пасайган.

13 435
ЎзА