ЎзА Ўзбек

14.12.2017 11:59 Чоп этиш версияси

Қўшимча қурилмали кўзойнак ихтиро қилинди

Тиббий техника соҳасида фойдаланувчи ушбу кўзойнак, линзали гардиш, видеокамера, бандлардан таркиб топган бўлиб, бунда бандларнинг бошланғич участкаси ичи бўш тарзда, қолган участкаси резина қопламали қилиб бажарилган ҳамда Wi-Fi передатчик, аккумулятор батареяси билан таъминланган. Гардиш мости устки планкасининг ички юзаси намни ютадиган қопламали қилиб бажарилган. Видеокамера тепасида мостнинг ўртасида ёритгич ўрнатилган кучайтиргич ва Wi-Fi передатчик ўнг ва чап бандларнинг тегишли ички бўшлиғида ўрнатилган. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги расмий сайти хабар берди.

Муаллифлар жамоаси – Акрамжон Салиев, Феруза Насирова, Моҳинур Норалиева, Давронбек Жалолиддинов ҳамда Фаррух Ўрмонов томонидан яратилган ушбу фойдали модел учун ФАП 01249 рақамли патент берилди.

14 446