ЎзА Ўзбек

27.07.2019 Чоп этиш версияси

ЎзМУда ижодий имтиҳонлар давом этмоқда

ЎзМУда ижодий имтиҳонлар давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон Миллий университети Таэквандо ва спорт фаолияти факультетининг Таэквандо WTF йўналиши бўйича ижодий имтиҳонларга старт берилди.

Бу йўналишга 80 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Улардан 5 нафари тавсиянома орқали имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинади. Йўналишга 25 та жой ажратилган. Мутахассислик бўйича ўтказилаётган ижодий имтиҳон максимал 110 бал билан баҳоланади. Ижодий имтиҳонда 75 нафар абитуриент иштирок этмоқда. Уларнинг ижодий ишларини спорт соҳасидаги мутахассислардан иборат ҳайъат баҳолаб боряпти.

photo5323418454096718730.jpg

Ижодий имтиҳон жараёнини кузатиб, ота-оналар, абитуриентлар ва имтиҳон комиссияси раиси билан суҳбатлашдик.

– Мен ҳозиргина 110 балдан 106 балл тўпладим. Қўл зарбини нотўғри бажарганим ва оёқда бироз мувозанатни йўқотганим туфайли жарима бали -4 балл олиб ташланди, – дейди Жасурбек Зокиров. – Лекин тўплаган балим билан юқори ўринга даъвогарлик қилиб турибман. Баҳолаш ҳаққоний, очиқ, шаффоф бўляпти. Имтиҳон топшириш вақтини ўзида хатоларимизни айтиб, тўплаган балимизни ўзимизга шу жойда эълон қилишяпти. Бу жараённи абитуриентлар билан бир вақтнинг ўзида онлайн трансляция қилиб, бизнинг ота-оналаримиз, яқинларимизга кўрсатиб беришяпти. Жараён яхши ташкил этилган.

photo5323418454096718734.jpg

– Биз Наманган шаҳридан келдик. Жияним Камрон Олимов ижодий имтиҳон топширяпти. Ота–оналарга жуда яхши шароитлар яратилган. Имтиҳон жараёнини тўғридан-тўғри трансляция қилинмоқда. Қўйилган баҳони абитуриент билан бир вақтни ўзида эшитяпмиз. Камералар жараённи ёзиб боряпти. Жараён очиқ ва ҳаққоний бўляпти, – дейди Наманган шаҳридан келган Ғолибжон Олимов.

photo5323398027232258828.jpg

photo5323418454096718724.jpg

6 299
ЎзА