ЎзА Ўзбек

29.10.2012 20:39 Чоп этиш версияси

Жўрабекнинг илк соврини

Малайзияда ўсмирлар ўртасида ўтказилган нуфузли турнирда теннисчимиз Жўрабек Каримов халқаро майдондаги дастлабки совринини қўлга киритди.

Халқаро теннис федерацияси (ITF) мусобақалари тақвимига кирувчи турнирнинг жуфтлик беллашувларида ҳиндистонлик Сахил Дешмух билан бирга ўйнаган Жўрабек Каримов саралаш учрашувларида сингапурлик Жун Синг Тан ва япониялик Рйо Ватанабени 6:2, 6:2, Ирфанди Хендраван ва Хендраван Сусантони 6:1, 6:4, малайзиялик Ху Ер Янг ва Саййид Оқил Нагубни 6:3, 4:6, 11:9 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалга чиқди.

Ҳал қилувчи баҳсда Жўрабек Каримов ва Сахил Дешмух дуэти биринчи рақамда сараланган индонезиялик Нурадим Рамдани ва Армандо Соэмарно устидан 6:1, 2:6, 10:6 ҳисобида зафар қучиб, бош совринни қўлга киритди.
14 ёшли умидли спортчимиз яккаликлар мусобақасида ҳам финалда ўйнади, лекин Сахил Дешмухга ютқазди.


ЎзА, Зоҳир Тошхўжаев
8 464