ЎзА Ўзбек

10.10.2019 Чоп этиш версияси

Жозе Моуриньо кимни энг яхши дея тан олишини айтди

Жозе Моуриньо кимни энг яхши дея тан олишини айтди

“Реал Мадрид”нинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо сайёрамизнинг энг кучли футболчилари Криштиану Роналду ҳамда Лионель Мессиданда истеъдодли ва маҳоратлироқ футболчи ким бўлганини айтди.

“Роналдо – феномен. Гарчи Криштиану ҳамда Лео улкан муддат – 15 йил давомида юқори савияда, стабиль ўйин кўрсатган бўлсада, бразилиялик мен кўрган энг истеъдодли ва маҳоратли футболчидир. Назаримда, Роналдо кўрсатган ўйинининг энг юқори чўққисига ҳеч ким чиқа олмаган. “Барселона”да Бобби Робсон билан бирга ишлаган пайтларимда у мен кўрган энг кучли футболчи эканини ҳис қилганман. Аммо уни жароҳатлар фаолияти давомида таъқиб қилиб келди ва ўз зарбасини берди. Лекин ўша – 19 ёшли сўйлоқ тиш йигитнинг истеъдоди ақл бовар қилмайдиган даражада эди”, – деган Моуриньо.

1525329158_c87f2.jpg

Маълумот ўрнида, Жозе Моуриньо 1996-2000 йиллар давомида “Барселона”да дастлаб таржимон, кейинчалик бош мураббий ёрдамчиси вазифаларида фаолият олиб борган. Роналдо ҳам 1996-1997 йилги мавсумда “Барселона” шарафини ҳимоя қилиб, 37 та учрашувда 34 та гол киритишга эришган.

3 963
ЎзА