ЎзА Ўзбек

09.09.2019 Чоп этиш версияси

Жиззахда кураш ва белбоғли кураш бўйича халқаро очиқ турнири ўтказилди

Жиззахда кураш ва белбоғли кураш бўйича халқаро очиқ турнири ўтказилди

Жиззах вилоят прокуратураси ташаббуси билан Ўзбекистон Миллий Белбоғли кураш федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят ва Зарбдор туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги” ҳамда “6-сентябрь Кураш куни“ муносабати билан кураш ва белбоғли кураш бўйича халқаро очиқ турнир бўлиб ўтди.

Турнирни очиб бериш учун вилоят ҳокими Э.Солиев ҳамда вилоят Кураш Федерацияси раиси, вилоят прокурори И.Эргашхўжаев сўзга чиқиб, барча полвонларга омад тилади.

Мусобақага бир қатор фахрий меҳмонлар ва спорт усталари ташриф буюриб, спортчилар ва томошабинларга кураш ва белбоғли кураш бўйича маҳорат сабоқлари ўтаб беришди.

Курашдан 2 та вазн, белбоғли курашдан 5 та вазн тоифаларида Республикамизнинг барча вилоятлари ҳамда қўшни Қозоғистон Республикасидан ҳам жами 134 нафар полвон, 10 дан зиёд фахрий полвонлар гиламда куч синашди.

photo5456586195736833440.jpg

Кураш мусобақаси натижалари бўйича 60 кг вазн тоифасида жиззахлик Араббой Мамасиддиқов, 66 кг вазн тоифасида Руслан Бўриевлар биринчи ўрин соҳиби бўлишди.

Белбоғли кураш бўйича эса 55 кг вазн тоифасида жиззахлик Дониёр Ўралов, 60 кг вазн тоифасида андижонлик Ойбек Султонов, 81 кг вазн тоифасида Ҳусниддин Рўзиев, 90 кг вазн тоифасида наманганлик Рустам Ўнгаров, 90 кг вазндан юқори тоифада тошкентлик Хислат Пирматов ғолибликни қўлга киритди.

Мусобақа ғолиблари диплом, медал ва пул ютуқлари билан тақдирланди.

2 581
ЎзА