Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.11.2017 17:47 Чоп этиш версияси

Жиззах вилояти вакиллари мусобақа ғолиби

Жиззах вилояти вакиллари мусобақа ғолиби Наманганда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг корхона, ташкилот ва муассасалардаги аъзолари ўртасида волейбол бўйича “Ёшлар” олтин тўпи” мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақа Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Маданият, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон волейбол федерацияси ҳамкорлигида “Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури” доирасида ташкил этилди.

7 (1).jpg

Унда мусобақанинг Бухоро, Сурхондарё, Сирдарё, Наманган вилоятларида бўлиб ўтган минтақавий босқичларида ғолиб бўлган Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманидаги “Қўнғирот сода заводи”, Сурхондарё вилоятининг Музработ туманидаги 20-умумтаълим мактаби, Жиззах вилоятининг Зарбдор, Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманларидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари жамоалари мутлоқ ғолиблик учун ўзаро баҳслашди.

Мусобақа якунига кўра, шоҳсупанинг энг юқори поғонасини жиззахлик спортчилар эгаллади. Иккинчи ўринга Наманган вилояти, учинчи ўринга Қорақалпоғистон Республикаси волейболчилари сазовор бўлди.

Ғолиб ва совриндор жамоаларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг кубоги, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Акрамжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
1 382






Все о погоде - Pogoda.uz