ЎзА Ўзбек

20.02.2019 Чоп этиш версияси

Жиу-житсу бўйича Ўзбекистон чемпионати

Жиу-житсу бўйича Ўзбекистон чемпионати

Пойтахтимизнинг “Универсал” спорт мажмуасида Жиу-житсу бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳсларига старт берилди.

Чемпионатда мамлакатимизнинг барча вилоятлари, шунингдек Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасидан келган 100 нафардан зиёд иқтидорли спортчи ғолиблик учун баҳсларга киришди.

Беллашувларни дастлаб эркаклар Newaza, Nogi, Fighting йўналишларида бошлаб беришди. Япониянинг қадимий яккакураш турларидан бири бўлган Жиу-житсу бугунги кунда мамлакатимизда жадал оммалашмоқда. Бу бугунги чемпионатда ҳам сезилиб турди.

Қизғин курашлар остида ўтган беллашувларда Феруз Усмонов, Нурсултон Рўзибоев, Ризо Сафаров, Ризо Тошпўлатовлар ўз вазн тоифаларида ярим финалга йўл олишди.

7 641
Назокат Ражабова, ЎзА