ЎзА Ўзбек

11.07.2018 10:08 Чоп этиш версияси

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси фаолиятига доир Ҳукумат қарори қабул қилинди

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси фаолиятига доир Ҳукумат қарори қабул қилинди
Жорий йилнинг 5 мартида қабул қилинган “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони билан Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳудудий бўлинмалари ташкил этилган эди.

Мазкур Фармон асосида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилмоқда.

Қарорга мувофиқ:

• тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун аттестациядан ўтказиш ва рухсатномалар бериш, шунингдек, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини паспортлаштириш ҳисобидан тушадиган маблағларнинг бир қисми жамғарма маблағларини шакллантириш манбаларидан бири ҳисобланади;

• жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг моддий базасини шакллантириш, спорт тадбирлари ўтказиш, иншоотлар қурилиши ҳамда ҳудудлардаги спорт бўлимлари фаолиятини молиялаштириш, спорт таълим муассасалари ва ташкилотларини профессионал спорт анжомлари, ускуналари ва либослари билан таъминлаш, истеъдодли ёш спортчилар, мураббийлар ва мутахассисларни рағбатлантириш, уларнинг хорижий давлатларга ташрифларини ташкил этишга кўмаклашиш, футбол ассоциацияси фаолиятига кўмаклашиш – жамғарманинг асосий вазифалари этиб белгиланди;

• ҳужжатга кўра, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузурида қайта ташкил этилаётган Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг барча мол-мулки ва маблағлари тегишли равишда жамғармага ўтказилади;

• қарор билан жамғарма низоми ҳам тасдиқланди.

ЎзА
10 898