Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.06.2018 08:00 Чоп этиш версияси

Жажжи гимнастикачилар баҳслашди

Жажжи гимнастикачилар баҳслашди Пойтахтимиздаги «Жангоҳ» саройида Ўзбекистон Республикаси ИИВ қошидаги «ЖАР» спорт соғломлаштириш мажмуаси томонидан Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган бадиий гимнастика мусобақаси ўтказилди.

«Болалар дунёси» деб номланган ушбу турнирда 2004-2013йилларда туғилган юзга яқин қизалоқлар қатнашди. Қизиқарли ўтган баҳсларда Фотима Муҳитдинова, Муштарий Абдуллаева, Эъзоза Ҳасанова, Солиҳа Абдусаматова, Фарангиз Собиржонова, Мубина Сайфуллаевалар шоҳсупага кўтарилди.

– Гимнастика билан шуғулланаётганимга кўп бўлмади, лекин ғалабага бўлган ишончим, мусобақа шоҳсупасига етаклади, – дейди Фотима Муҳитдинова. – Бунинг учун мураббийларимга ташаккуримни изҳор этаман.

Мусобақа сўнггида ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғалари, медаль ҳамда диплом топширилди.

11.JPG

13.JPG


Жавоҳир Тошхўжаев, Отабек Мирсоатов (сурат), ЎзА
8 500