ЎзА Ўзбек

30.07.2020 Чоп этиш версияси

Жасур Жалолиддиновнинг «Локомотив» билан шартномаси тафсилотлари маълум

Жасур Жалолиддиновнинг «Локомотив» билан шартномаси тафсилотлари маълум

«Бунёдкор» клуби тарбияланувчиси, 18 ёшли ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов Москва «темирйўлчилари» билан 5 йиллик шартномага имзо чекди.

У «Локомотив» сафида 23-рақамда ўйнайди. Жасур Жалолиддинов бугун, «Локомотив» жамоасидаги учинчи машғулот кунини ўтказмоқда. Клуб раҳбарияти ва жамоа аъзолари ҳамюртимизни илиқ кутиб олганликларидан мамнун. Шунингдек, у ўзининг ижтимоий тармоғида шу даражага эришишида катта роль ўйнаган «Бунёдкор» клуби раҳбариятига, барча ходимларига миннатдорлигини билдирган.

«Темирйўлчилар» Жасур учун «қалдирғочларга» 350 000 АҚШ доллари миқдорида трансфер пулини тўлаб беришга келишган. Бу «Бунёдкор» жамоасининг трансфер борасидаги сўнгги уч йилдаги рекорди ҳисобланади, унга қадар Шомуродов «Ростов»га 100 000 евро эвазига трансфер қилинган эди.

Агар «Локомотив» Жалолиддиновни чемпионат учун рўйхатдан ўтказса, у дебют ўйинини 7 август куни Россия Суперкубоги учун бўлиб ўтадиган «Зенит» - «Локомотив» учрашувида ўтказиши мумкин.

2 849
ЎзА