ЎзА Ўзбек

10.07.2020 Чоп этиш версияси

Жасур Яхшибоевнинг трансфер нархи икки баробар ошди

Жасур Яхшибоевнинг трансфер нархи икки баробар ошди

Бутунжаҳон футболчиларининг трансфер суммасини белгилайдиган Германиянинг “Transfermarkt” ресурси Беларус чемпионати олий лигаси вакилларининг янги трансфер нархларини эълон қилди.

Хусусан, Беларус чемпионати вакиллари орасида 25 нафар ўйинчининг нархи ошган.

«Энергетик – БГУ» футболчиси Жасур Яхшибоевнинг трансфер суммаси икки карра ошди. Трансфер ҳуқуқи «Пахтакор»га тегишли бўлган Жасур Беларус чемпионатига ижара асосида кўчиб ўтганида унинг нархи 300 минг еврога баҳоланган эди.

Ярим йил давомида легионер сифатида маҳоратини намойиш этиб келаётган ҳамюртимизни ўз жамоасига қўшмоқчи бўлганлар «Пахтакор» билан камида 600 минг евро таклиф қилган ҳолда савдолашиши керак бўлади.

Жасур Яхшибоев янги рейтингга кўра, «Энергетик – БГУ»нинг энг қимматбаҳо футболчисига айланди. Албатта, унинг ўйини ҳам шунга яраша бўлмоқда. Беларус чемпионати бошланганидан буён мусобақанинг энг кучли футболчилари рейтингида биринчи ўриндан тушгани йўқ.

Бундан ташқари, Жасур Яхшибоев 14 та учрашувда 9 та гол уриб, тўпурарлар баҳcида ҳам етакчилик қилмоқда. Айни пайтда ўзбекистонлик легионерга бошқа клублардан ҳам таклиф тушмоқда.

4 402
Ж.ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА