ЎзА Ўзбек

30.06.2020 Чоп этиш версияси

Жасурбек Яхшибоев Беларусда тенгсиз!

Жасурбек Яхшибоев Беларусда тенгсиз!
“Энергетик – БГУ”нинг ўзбекистонлик легионери Жасурбек Яхшибоев Беларусь чемпионати биринчи даврасининг энг яхши футболчиси, деб топилди.

Ҳамюртимиз учун 15-тур учрашуви жуда муваффақиятли бўлди. Жасурбек жамоаси камчилик бўлиб ўйнаганига қарамай, “Славия” дарвозасини икки маротаба ишғол қилиб, жамоадошларига иккита голли вазият яратиб берди. Унинг ўйини Беларуснинг энг машҳур “Прессбол” нашри томонидан 7,5 баллга баҳоланди. Чемпионатда ҳали ҳеч қайси футболчига бунақа юқори балл берилмаган.

Умуман олганда, Жасур Яхшибоев чемпионатда 14 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва бу кўрсаткич билан тўпурарлар баҳсида пешқадамлик қилмоқда.

4 558
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА​