ЎзА Ўзбек

07.07.2019 18:14 Чоп этиш версияси

ЖАҲОН ФУТБОЛИ: Месси ўйиндан четлатилди, Салоҳ эса мусобақадан чиқиб кетди

ЖАҲОН ФУТБОЛИ: Месси ўйиндан четлатилди, Салоҳ эса мусобақадан чиқиб кетди

Кеча тунда қизиқарли футбол учрашувлари ўтказилди. Америка Кубогида бронза медали эгаси маълум бўлди, Африка Миллатлар Кубогида эса нимчорак ўйинлари ўтказилди

Эътиборли жиҳати, Копа Американинг бу йилги баҳсларида аргентиналиклар ўзларига нисбатан адолатсизлик қилинаётганлигини бошидан таъкидлаб келишганди, якунда эса улар уйига бронза медали билан қайтадиган бўлди. Тўғри, Аргентина термаси 3-ўрин учун кечган баҳсда Чили устидан ишончли ғалабага эришди, рақибларини 2:1 ҳисобида таслим этган ҳолда мусобақанинг бронза медалини қўлга киритди. 

Учрашувнинг 12-дақиқасида Мессининг чиройли пасидан сўнг Серхио Агуэро ҳисобни очди. Кейин Пауло Дибала жамоадошларининг иккинчи голини киритди. Иккинчи бўлим бошларида эса Артуро Видал пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни қисқартирди ва ўйин ушбу натижа билан якунланди.

Бироқ Мессининг майдондан четлатилганлиги улар учун адолатсизликнинг яна бир кўриниши бўлди. Ўйиннинг 37-дақиқасида Лионель Месси ва чилиликлар сардори Медел ўртасида кичик тўқнашув юз берди. Бунда тўпга ета олмаган Месси рақибини қўли аралаш елкаси билан туртиб юборганди, бунга жавобан Медел Мессига очиқдан очиқ “ҳужум қилди”. Натижада учрашув бош ҳаками Марио Альберто Диас де Вивар ўйланиб ўтирмай, ҳар икки футболчига қизил карточка кўрсатди. Бундан норози бўлган ҳар икки жамоа вакиллари ўз футболчисини ҳимоя қилишга ҳарчанд уринмасин, бош ҳакамнинг қарори қатъий бўлди. Бундан жиддий ранжиган Лео ҳатто тақдирлаш маросимига ҳам чиқишни ўзига эп кўрмади.

Америка Кубоги-2019. 3-ўрин учун ўйин
АРГЕНТИНА – ЧИЛИ - 2:1 
Голлар: Агуэро (12), Дибала (22) – Видаль (59-пен.)

Аргентина: Армани, Отаменди, Тальяфико, Пеццелья, Фойт, Паредес, де Пауль, Ло Чельсо (Фуньес Мори 90), Агуэро (Суарес 81), Дибала (Ди Мария 67), Месси.

Чили: Арьяс, Исла, Диас, Хара (Марипан 50), Босежур, Видаль, Арангис (Кастильо 83), Санчес (Фернандес 17), Пульгар, Варгас, Медель.

Огоҳлантиришлар: Босежур (16), Видаль (26), Пульгар (45), Пеццелья (57), Паредес (63), Фойт (79), Тальяфико (90).

Четлатиш: Медель (37), Месси (37).

Кеча шунингдек, Африка Миллатлар Кубогининг нимчорак финалидан ўрин олган икки ўйин ўтказилди. Миср ҳамда ЖАР ўртасидаги баҳсда Жанубий африкаликлар кичик ҳисобда ғалаба қозонди ва Салоҳ жамоадошларининг мусобақани эрта тарк этишини “таъминлади”. Учрашувдаги ягона голни 85-дақиқада Тембинкоси Лорч киритди. Энди ЖАР чорак финалда Нигерия термасига қарши баҳс олиб боради. 

Иккинчи ўйинда Нигерия Камерун термасига қарши ҳаракат қилди. Қизиқарли, шу билан бирга муросасиз кечган баҳсда нигерияликлар рақибларини 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Африка Миллатлар Кубоги-2019. Нимчорак финал
МИСР – ЖАР - 0:1
Гол: Лорч (85).

Миср: Эл-Шенави, Ашраф, Ҳегази, Эл-Дин, Ал-Муҳаммади, Эл-Ненни (Солиман 83), Ҳамид, Эл-Саид (Уарда 64), Трезеге, Салоҳ, Муҳсин (Али 46).

ЖАР: Уильямс, Тау, Хлацвайо, Хланти, Ферман (Кекана 90), Мкхизе, Мокожо, Мкхванази, Зунгу, Лорч (Велдвейк 90), Мотиба.
Огоҳлантиришлар: Хланти (44), Ашраф (68), Зунгу (79), Хлацвайо (90).

НИГЕРИЯ – КАМЕРУН - 3:2
Голлар: Игало (19, 63), Ивоби (66) – Баокен (41), НʼЖи (44). 

Нигерия: Акпейи, Айна, Трост-Эконг, Авазьем, Омеруо, Этебо, Ивоби (Балогун, 90), Ндиди, Саймон (Чуквуэзе, 60), Игало (Онуачу, 85), Муса.

Камерун: Онана, Ойонго, Нгаде-Нгажуи, Банана, Фэ, Кунде (Зуа, 87), Манжек (Замбо-Ангисса, 62), Шупо-Мотинг, Бассогог, Баокен, НʼЖи (Токо-Экамби, 70).

Огоҳлантиришлар: Кунде (28), Манжек (51), Авазьем (70).

ЎзА
4 702