ЎзА Ўзбек

13.08.2019 14:18 Чоп этиш версияси

Жаҳон чемпионлари тақдирланди

Жаҳон чемпионлари тақдирланди

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида муайтай бўйича жаҳон чемпионларини тақдирлаш маросими бўлди.

Жорий йилнинг 19 ва 28 июль кунлари профессионал спортчилар ўртасида Тайланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иштирок этган Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди катта муҳандиси, кичик сержант Жаҳонгир Юлдашев 60 килограмм вазн тоифасида, ушбу отряднинг катта муҳандиси, кичик сержант Онгар Боймуратов 81 килограмм вазн тоифасида биринчи ўринни эгаллаб, жаҳон чемпионлари бўлди.

photo5375217134076013246.jpg

– Дастлаб Хитой Халқ Республикаси, сўнгра Мексика, Беларусь, финалда эса майдон эгаси таиландлик спортчи устидан ғалаба қозондим, – дейди жаҳон чемпиони Онгар Боймуратов. – Бизларни қўллаб-қувватлаган мураббийларимизга, Ички ишлар вазирлиги раҳбариятига миннатдорлик билдирамиз. 

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари И.Аҳмедов спортчиларни қўлга киритган ғалабаси билан қутлади. Уларга вазирлик томонидан совғалар топширди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА
1 901