ЎзА Ўзбек

03.05.2019 Чоп этиш версияси

Жаҳон чемпионатида таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўн икки кишилик таркиб билан қатнашади

Жаҳон чемпионатида таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўн икки кишилик таркиб билан қатнашади

15-19 май кунлари Англиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо WTF бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Маълумки, ушбу турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

150 дан ортиқ давлатдан 1000 нафарга яқин спортчи қатнашиши кутилаётган жаҳон биринчилигида 12 нафар таэквондочимиз Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.

Мазкур мусобақада жаҳоннинг етакчи таэквондочилари нафақат медаллар, балки Токио Олимпиадаси рейтинг очколари учун ҳам баҳс олиб боради.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати жаҳон чемпионатида иштирок этувчи терма жамоамиз таркибини эълон қилди:

Эркаклар:

-54 кг: Валентин Хегай;

-58 кг: Суҳроб Бобобеков;

-74 кг: Никита Рафалович;

-80 кг: Шуҳрат Салаев;

-87 кг: Максим Рафалович;

+87 кг: Дмитрий Шокин;

Аёллар:

-49 кг: Мадинабону Маннопова;

-53 кг: Чарос Қаюмова;

-58 кг: Зария Қосимова;

-62 кг: Феруза Содиқова;

-67 кг: Нигора Турсунқулова;

+73 кг: Светлана Осипова.

2 742
ЎзА