ЎзА Ўзбек

16.11.2019 Чоп этиш версияси

Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этган пара атлетларимиз кутиб олинди

Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этган пара атлетларимиз кутиб олинди

Хабарингиз бор, жорий йил 7-15 ноябрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида пара атлетика бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Дунёнинг 122 мамлакатидан 1 400 нафар спортчи иштирок этган мусобақада вакилларимиз муносиб қатнашган ҳолда жами 8 та (шундан 4 та олтин, иккитадан кумуш ва бронза) медалга сазовор бўлди ва умумжамоа ҳисобида 7-ўринни эгаллашди. Шу билан бирга атлетларимиз 2020 йил Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган XVI Паралимпия ўйинларига лицензияларни ҳам қўлга киритди.

Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган терма жамоамиз аъзолари бироз аввал Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.

photo5368480044080540803.jpg

photo5368480044080540805.jpg

photo5368480044080540806.jpg

photo5368480044080540807.jpg

photo5368527224296287126.jpg

photo5368659174281555535.jpg



2 219
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА