ЎзА Ўзбек

07.08.2019 13:05 Чоп этиш версияси

Жаҳон чемпионати: Мубина Маъмуржонова чорак финалда

Жаҳон чемпионати: Мубина Маъмуржонова чорак финалда

Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт саройида таэквондо (WT) бўйича кадетлар ўртасида жаҳон чемпионатида бир нафар вакилимиз чорак финалга чиқди

Мусобақада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган беш спортчидан фақат биттаси чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Вазни 51 килограммгача бўлган таэквондочимиз Мубина Маъмуржонова нимчорак финалда беларуслик София Лиубич билан жанг қилди. Баҳс тугашига 10 сония қолганида ҳисоб 18:18 эди. Сўнгги сонияларда Мубина бир очко олди ва чорак финалга йўл олди.

Энди Мубина ярим финал йўлида андорралик Энцо Алберолага қарши даянга чиқади.

Афсуски, Шабона Абдувалиева, Абдулазиз Аҳрамов, Айнур Умирзоқова Маҳсуд Маратов каби таэквондочиларимиз дастлабки баҳсларда мағлубиятга учради.

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА мухбири
608