Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.02.2018 13:34 Чоп этиш версияси

Жаҳон чемпионати кубоги Тошкентда!

Жаҳон чемпионати кубоги Тошкентда! Футбол бўйича жаҳон чемпионати кубоги мамлакатимиз тарихида биринчи маротаба Тошкентга олиб келинди.

Мазкур кубокнинг дунё узра айланиши илк маротаба 2006 йили Германияда ўтказилган жаҳон чемпионатида бошланган эди. Бу галги чемпионат кубоги 221 кун давомида 90та шаҳар бўйлаб олиб ўтилмоқди. Кубок мазкур тур доирасида жами 149.576.78 километр масофани босиб ўтади.
Кубок ҳақида қисқача тўхталиб ўтадиган бўлсак. Унинг оғирлиги 6,175 килограммни ташкил қилади. Унда жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган барча мамлакатларни номи ва йили ўйиб ёзилган бўлиб, ушбу давлатлар узра олиб ўтилади.

Бугун, 6 февраль куни жаҳон чемпионатининг кубогини Тошкентга 1998 йилги жаҳон чемпиони Кристиан Карамбё олиб келди. “Coca-Cola Trophy Tour” доирасида футбол бўйича жаҳон чемпионатининг асосий совринини Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси, мамлакатимиз футбол ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Умид Аҳмаджонов кутиб олди.

304855_680.jpg

Ушбу кубок Тошкентга етиб келишидан аввал, Шарқий ва Марказий Осиёнинг тўққизта мамлакати, жумладан, 29 январь — Макао (Макао), 31 январь — Нукуалофа (Тонга), 1 февраль — Хониара (Саломон ороллари), 1 февраль — Порт-Мо́рсби (Папуа Янги Гвинея), 3 февраль – Лаҳор (Покистон), 4 февраль – Олмаота (Қозоғистон), 5 февраль – Бишкек (Қирғизистон), Душанбе (Тожикистон)ни айланиб чиқди.

Жаҳон чемпионати кубоги кутиб олингандан сўнг, пойтахтимиздаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасида матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Р.Қурбонов, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси раиси У.Аҳмаджонов, А.Аккирман, К.Карамбё, Е.Стоичкова (Coca Cola) иштирок этди. 

Матбуот анжуманидан сўнг, кубокни намойиш этиш маросими ўтказилди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
17 050