Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

23.10.2017 10:00 Чоп этиш версияси

Жўрабекнинг илк соврини

Теннисчимиз Жўрабек Каримов Малайзияда Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилган нуфузли турнирда ўзининг дастлабки совринини қўлга киритди.

Жўрабек “Фьючерс” туркумига кирувчи халқаро турнирда россиялик Александр Малишев, ҳиндистонлик Сураж Прабодх, қозоғизтонлик Денис Евсеев ҳамда япониялик Рёта Танумани мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

Финалда Ж.Каримов АҚШ вакили Эван Сонгга қарши кортга чиқди. Баҳснинг биринчи сетида тай-брекда ғалаба қозонган теннисчимиз иккинчи сетда 6:2 ҳисобида зафар қучди. Шу тариқа 19 ёшли Жўрабек Каримов мусобақанинг бош совринини қўлга киритди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
2 460






Все о погоде - Pogoda.uz