Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.12.2017 14:38 Чоп этиш версияси

Жўрабек ва Саидаъло бош совринни кўзламоқда

Қатарда Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилган “Фьючерс” туркумига кирувчи турнирда Жўрабек Каримов яккалик ва жуфтлик баҳсларида муваффақиятли қатнашмоқда.

Турнирнинг биринчи даврасида Жўрабек Каримов италиялик Мирко Кутулини 7:5, 6:3, иккинчи даврада франциялик Энтони Эскоффиерни 6:4, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Энди теннисчимиз ярим финал йўлланмасини қўлга киритиш учун германиялик Жорж Фон Массоуга қарши кортга чиқади.

Мусобақанинг жуфтлик баҳсларида Ж.Каримов яна бир истеъдодли теннисчимиз Саидаъло Саидкаримов билан бирга дастлаб Босния ва Герцеговина вакили Нерман Фатич ҳамда польшалик Матеуш Терчинскини 6:3, 6:4, чорак финалда франциялик Жейми Флойд Анжел ва Уго Умберни 6:2, 6:0 ҳисобида енгиб, ярим финалга чиқди.

Шу тариқа Жўрабек ва Саидаъло ярим финалда хорватиялик Фран Звонимир Згомбик ва россиялик Аслан Карацев жуфтлиги билан баҳслашадиган бўлди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
6 934