Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.04.2017 13:22 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонлик спортчи каратэ бўйича жаҳон премьер-лигасининг навбатдаги босқичида ғалаба қозонди



Ўзбекистонлик спортчи Садриддин Сайматов Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган каратэ бўйича жаҳон премьер-лигасининг учинчи босқичида тенгсиз эканини исботлади.


Жаҳон премьер-лигаси беш босқичдан иборат бўлиб, мусобақаларга Париж, Роттердам, Дубай, Работ ва Лейпциг шаҳарлари мезбонлик қилади. Мазкур босқичлар спортчилар учун 2020 йили Японияда бўладиган Олимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколарини бериши билан аҳамиятлидир. Мусобақалар кумитэ – яккама-якка беллашув бўйича ўнта ва ката – кўргазмали чиқиш бўйича тўртта вазн тоифасида ўтказилади.

Сурхондарёлик ўн тўққиз ёшли иқтидорли спортчи Садриддин Сайматов жаҳон премьер-лигаси босқичларида муносиб иштирок этиб келмоқда. У Франция ва Голландияда ўтган босқичларда олтин медални қўлга киритган эди.

Дубайда ўтган мусобақада ҳам Садриддин шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. У вазни 60 килограммгача бўлган каратэ усталари ўртасидаги беллашувларда грузиялик Давид Тикебучава, эронлик Беҳнам Маҳдавий, швециялик Даниел Баркелайнд, россиялик Степан Ефименко, италиялик Анхело Кресцензо, туркиялик Эрай Самдан ва Айкут Каяни енгиб, биринчи ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, С.Сайматов Португалияда талабалар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бронза, Индонезияда ўтган Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган.

Байрам Айтмуродов, ЎзА
3 467






Все о погоде - Pogoda.uz