ЎзА Ўзбек

01.03.2019 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонлик мутахассис Осиё Чемпионлар лигасида комиссарлик қилади

Ўзбекистонлик мутахассис Осиё Чемпионлар лигасида комиссарлик қилади

Хабарингиз бор, март ойининг иккинчи ҳафтасидан, аниқроғи 5-6 март кунлари Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич учрашувларига старт берилади.

Қитъамиз клублари ўртасидаги нуфузли турнирнинг гуруҳ босқичида бу йил Ўзбекистон шарафини мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони “Локомотив” ҳамда вице-чемпион “Пахтакор” жамоалари ҳимоя қилади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати маълум қилишича, Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич ўйинларига ҳамюртимиз Олим Арифов ҳам комиссар этиб тайинланди. Жумладан, 5 март куни юртдошимиз мусобақанинг “F” гуруҳидан ўрин олган Австралиянинг “Мельбурн Виктори” ҳамда Жанубий Кореянинг “Тэгу” жамоалари ўртасидаги ўйинда комиссар сифатида ишлайди. Мазкур учрашувни эса эронлик Алиризо Фағоний бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Шунингдек, О.Арифов 12 март куни Доха шаҳрида бўладиган Қатарнинг “Ал-Садд” ҳамда Эроннинг “Персеполис” жамоалари ўртасидаги 2-тур учрашувига ҳам жалб этилган. Дохадаги ўйинни жанубий кореялик Ким Дон Жин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради.​​

3 767
ЎзА