ЎзА Ўзбек

04.03.2019 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонлик футболчи қизлар туркманистонлик рақибларини ўта йирик ҳисобда ютди

Ўзбекистонлик футболчи қизлар туркманистонлик рақибларини ўта йирик ҳисобда ютди

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Туркияда “Turkish Womenʼs Cup-2019” халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.

Унда иштирок этаётган Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси кеча туркманистонлик рақиблари билан куч синашди. Юртдошларимизнинг катта устунлигида кечган баҳс якунда ўта йирик – 11:1 ҳисобида олимпиячи қизларимиз фойдасига ҳал бўлди.

Учрашувда қизларимиздан Шаҳноза Қурбонова покер қайд этган бўлса, Нилуфар Қудратова хет-трикни расмийлаштирди. Қолаверса, Феруза Турдибоева ҳам ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйди. Шунингдек, Малика Бурҳонова ҳам учрашув якунида битта гол муаллифига айланди, яна бир тўпни туркманистонлик қизлар ўз дарвозасига киритиб қўйди.

Шу тариқа Баҳром Норсафаров шогирдлари гуруҳ босқичида Ҳиндистон ва Туркманистон олимпия терма жамоаларини мағлубиятга учратган ҳолда 6 очко жамғаришди.

3 780
ЎзА