ЎзА Ўзбек

24.02.2018 16:00 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонлик енгилмас боксчи нега Америкада шуғулланади?

Ўзбекистонлик енгилмас боксчи нега Америкада шуғулланади?
Ўзбекистонлик енгилмас профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев АҚШда ўзининг навбатдаги жанггига тайёргарликни бошлади. ЎзА мухбири тайёргарлик юзасидан боксчи билан суҳбатлашди.

– Шоҳжаҳон галдаги жангни қачон ўтказасиз?

– Насиб қилса, жорий йилнинг 28 апрель куни Нью-Йоркда навбатдаги жангимни ўтказаман. Ҳозирча рақибим ким экани менга аниқ бўлмаса-да мазкур баҳсга тайёргарликни бошладим. Ниятим яна рингда шарафим ва шоним бўлган Ватаним байроғини кўтариш.

– Сиз сўнгги пайтларда жангларга АҚШнинг Детройт шаҳрида тайёргарлик кўрмоқдасиз. Қисқача машғулотлар ҳақида айтиб ўтсангиз?
IMG_1682.JPG
– Машғулотларда биз дастлаб жисмоний ҳолатимизни яхшилаб оламиз ва аста-секин техник, тактик, спарринг машғулотларда шуғулланамиз.

– Нега айнан Америкада шуғулланасиз? У ерда сизга қулай шароит яратиб беришганми?

– Бу ерда менга промоутерим Дмитрий Салита ва менежерим Олег Богданов барча шароитни яратиб берган. Америкада шуғулланишимнинг асосий сабаби, бу ерда профессионал боксчиларнинг машғулотлари юртимиздагидан бошқача. Мен доимо шуни айтаманки, Ўзбекистонда ҳаваскор боксчилар мактаби жуда кучли, бироқ профессионал бокс Америка анча ривожланган.

– 28 апрелда ўтадиган жанг ҳақида бироз тўхталиб ўтсангиз. Чемпионлик камарини қўлга киритиш учун қачон рингга кўтариласиз?
IMG_1681.JPG
– Ҳозирча аниқ айта олмайман. Мен рейтингда 12-поғонада турибман шу боис ҳам ўзимдан юқоридаги боксчиларга қарши рингга кўтариламан. Чемпионлик камари учун ўтадиган жанг жорий йилда бўлишига умид қиламан.

– Шоҳжаҳон самимий суҳбатингиз учун раҳмат!

– Сизларга ҳам жамоамиз номидан миннатдорлик билдираман!

ЎзА мухбири Жавоҳир Тошхўжаев суҳбатлашди
14 106