21.02.2019 Чоп этиш версияси
Ўзбекистонлик боксчилар Софиядан 5 та медаль билан қайтишди

Болгария пойтахти София шаҳрида ўтказилган бокс бўйича “Странжа” халқаро турнирида ҳамюртларимиз мувоффақиятли қатнашди.
Ўз тарихида юбилей – 70-маротаба ташкил этилган анъанавий халқаро турнирда ўзбекистонлик беш нафар спортчи шоҳсупага кўтарилди.

Хусусан, Миразизбек Мирзаҳалилов (56 кг.), Бобоусмон Ботуров (69 кг.) олтин, Абдулҳай Шораҳматов (56 кг.), Худойназар Файзов (52 кг.) кумуш, Шунқор Абдурасулов (60 кг.) бронза медалига сазовор бўлишди. Умумжамоа ҳисобига кўра, Россия давлатидан кейин Ўзбекистон терма жамоаси 2-ўринни эгаллашди.
2 823
ЎзА