Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.11.2017 12:30 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонлик боксчилар Санкт-Петербург губернатори кубогини қўлга киритди

Ўзбекистонлик боксчилар Санкт-Петербург губернатори кубоги учун ўтказилган мусобақада бош совринни қўлга киритди.

Санкт-Петербург шаҳрида жойлашган “Динамо” спорт мажмуасида ўтказилган мусобақада 75 килограмм вазн тоифасидаги спортчилар ўртасида мезбон боксчилар Т.Казиев ва Я.Зубернини мағлубиятга учратган юртдошимиз Исроил Мадримов финалга йўлланма олди.

Исроил финал баҳсида яна бир рус боксчиси Игор Иванченкога қарши рингга кўтарилди. Боксчимиз беллашувда рақибини йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, И.Мадримов мусобақанинг энг яхши боксчиси, дея эътироф этилди.

Нуфузли мусобақада 60 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Шунқор Абдурасулов ҳам россиялик боксчилар Л.Хасая, Т.Излян ва Р.Батмановни енгиб, терма жамоамиз ҳисобига иккинчи олтин медални келтирди.

Вазни 91 килограммгача бўлган чарм қўлқоп усталари ўртасидаги беллашувларда юртдошиимиз Санжар Турсунов финалга қадар барча рақиблари устидан зафар қучди ва кумуш медаль қўлга киритди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада 2 олтин ва 1 кумуш медаль жамғариб, Санкт-Петербург губернатори кубоги соҳибига айланди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
3 216






Все о погоде - Pogoda.uz