Ҳозирда умрбод ойлик тўлов тўлаб бориладиган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндори сони 57 нафарга етган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги “Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш тўғрисида”ги қарорига асосан, Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари учун умрбод ойлик тўловлар тўлаб борилади.

Агар спортчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқса ёки мусобақада бошқа давлат номидан иштирок этса, бутунжаҳон антидопинг ташкилоти (WADA) томонидан тақиқланган дори воситалари қўллагани аниқланиб, Олимпия ва Паралимпия ғолиб ва совриндорлигидан маҳрум этилса, суд қарорига мувофиқ озодликдан маҳрум этилса ёки вафот этса, умрбод ойлик тўлови тўхтатилади.

Таъкидлаш жоизки, спортчи келгуси Олимпия ва Паралимпия ўйинларида яна ғолиб ва совриндор бўлса, унга умрбод ойлик тўловлар оширилган миқдорда тўланади.

ДАРВОҚЕ...

Жорий йилнинг 3 январида Президентимиз томонидан имзоланган “Жаҳон чемпионатида юқори натижаларга эришган спортчиларни тақдирлаш тўғрисида”ги фармойишга биноан Олимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича 2018 йилда ўтказилган жаҳон чемпионатларида совринли ўринларни эгаллаган бир гуруҳ спортчилар ва уларнинг мураббийларининг ҳар бирига бир марталик пул мукофоти ажратилди.

Унга кўра, жаҳон чемпионатининг олтин медали соҳиблари 12000, кумуш медаль совриндорлари 6000, бронза медалига эга чиққан спортчиларимиз эса 3000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули билан тақдирланишди.

Ўз навбатида, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига асосан, шогирди чемпион бўлган мураббийга 6000, вице-чемпионларни етиштириб чиқарган мураббийларга 3000 ва шогирди бронза медалга эга чиққан мураббийларга 1500 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули топширилган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда умрбод ойлик тўлаб бориладиган спортчилар сони қанча?