ЎзА Ўзбек

12.06.2019 15:23 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда “Хотин-қизлар спорт ҳафталиги” бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистонда “Хотин-қизлар спорт ҳафталиги” бўлиб ўтмоқда

Мамлакатимизда 10-15 июнь кунлари Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Хотин-қизлар спорт ҳафталиги” ўтказилмоқда. 

Ҳафталик давомида бадантарбия машғулотлари, спортнинг ўйин турлари, бадминтон, волейбол, стол тенниси, эстафета баҳслари, шахмат-шашка бўйича тадбирлар ташкил этилади. 

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Спорт саломатлик гарови” шиори остида оммавий спорт ва пиёда юриш бўйича марафонлар бўлиб ўтмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, уларда 852 мингдан зиёд уй бекалари ва катта ёшдаги аёллар иштирок этган. Спорт ва бадантарбия тадбирларида эса 3 миллион 141 минг нафар хотин-қиз қатнашган. 

Муҳайё ТОШҚОРАЕВА, ЎзА
966