ЎзА Ўзбек

15.11.2019 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон Жиу-житсу федерацияси илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда

Ўзбекистон Жиу-житсу федерацияси илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда

15-24 ноябрь кунлари Бирлашган Араб Амирлигининг Абу-Даби шаҳрида спортнинг Жиу-житсу тури бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Ўзбекистон терма жамоаси етиб келди.

2017 йилда мамлакатимизда Жиу-житсу федерацияси ўз фаолиятини бошлаган бўлсада бугунга кунга келиб кўплаб ёшлар ушбу спорт турига катта қизиқиш билдиришган. Мамлакатимизда қисқа муддат ичида мазкур спорт тури бўйича бир қанча мусобақалар ташкиллаштирилиб Ўзбекистон терма жамоаси ҳам шакллантирилди. 

Бўлиб ўтадиган мазкур жаҳон чемпионатида Ўзбекистон Жиу-житсу спорти бўйича терма жамоаси илк бор иштирок этиши. Ушбу мусобақага дунёнинг 60 дан ортиқ давлатларидан ташриф буюрган сара спортчилар қатнашиши кутилмоқда. Шундай бўлсада 17 нафар энг кучлилардан иборат терма жамоамиз юқори натижаларни қўлга киритиш мақсадида қаттиқ тайёргарлик кўришган.

2 478
Назокат РАЖАБОВА, ЎзА