ЎзА Ўзбек

16.05.2018 16:50 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон - Жаҳон чемпиони!!!

Ўзбекистон - Жаҳон чемпиони!!!
Россия пойтахти Москва шаҳри мезбонлигида ўтган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон чемпионати ниҳоясига етди. 14-17 ёшлилар ўртасида ташкиллаштирилган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси чемпионликни қўлга киритди.

Ёш футболчиларимиз финалгача Покистон (0:0, гуруҳ), Россия (2:0, гуруҳ), Непал (2:1, чорак финал), Бурунди (1:0, ярим финал) терма жамоалари билан куч синашиб, мағлубиятсиз ҳал қилувчи баҳсга етиб келишди. 

Финал учрашувида ўзбекистонлик қора кўзлар иккинчи бор покистонлик рақиблари билан тўқнаш келди. Учрашувнинг асосий вақтида дуранг (1:1) натижа қайд этилгач, пенальтига мурожаат этилди. “Лоторея” баҳсида омад ҳамюртларимизга кулиб боқди.

Ўзбекистон термасининг сўнгги зарбасини дарвозабон Сергей Исломов аниқ йўллади. Кейин эса ўзи рақибининг зарбасини қайтариб, қаҳрамонга айланди. Қайд этиш керак, Покистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг амалдаги ғолиби ҳисобланарди. Энди эса мундиал тахтига ўзбекистонлик футболчилар чиқишди.
Жаҳон чемпионлари билан танишинг:

Дарвозабон - Сергей Исламов 

Футболчилар - Данил Шаплов, Жаҳонгир Очилов, Тоир Эргашбоев, Руслан Котов, Руслан Караханян, Азиз Эсонбоев, Эдгар Шамшилов, Салим Сон. 

Бош мураббий - Жамшид Асадов.

Жаҳон чемпионларимиз Тошкетга 18 май куни қайтиб келишади.

ЎзА
11 296