ЎзА Ўзбек

15.09.2018 13:24 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Иордания билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Иордания билан дуранг ўйнади

​Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Шри-Ланкада бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатининг дастлабки саралаш босқичида гуруҳнинг дастлабки баҳсини Иорданияга қарши ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.

Коломбодаги “Марказий” стадионида ўтказилган баҳс ниҳоясига етди. Ушбу баҳсда Илҳом Ханжариев шогирдлари Иордания билан муроса кўчасини танлашди. 0-0 ҳисобидаги дурангдан сўнг иккала терма жамоа 1 очкодан бўлишиб олишди.

Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси кейинги баҳсини 19 сентябрь куни Гуам U-16 аёллар терма жамоасига қарши ўтказади.

ЎзА
4 657