ЎзА Ўзбек

15.09.2018 10:25 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси бугун Иорданияга қарши майдонга тушади

Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси бугун Иорданияга қарши майдонга тушади

Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Шри-Ланкада бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатининг дастлабки саралаш босқичида қатнашиш учун Коломбо шаҳрига жўнаб кетгани ҳамда машғулотлар ўтказгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Бугун Илҳом Ханжариев шогирдлари гуруҳнинг дастлабки баҳсида Иордания U-16 аёллар терма жамоасига қарши тўп суришади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 10:30 да Шри-Ланканинг Коломбо шаҳридаги «Марказий» стадионида бошланади.

Эслатиб ўтамиз, бугунги баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси кўк рангли либосда майдонга тушса, иорданияликлар қизил либосда тўп суришади.

ЎзА
4 102