ЎзА Ўзбек

24.07.2018 20:14 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон – Тожикистон 3:0

Ўзбекистон – Тожикистон 3:0
Пойтахтимизда 15 ёшли болалар ўртасида футбол бўйича Марказий Осиё турнири давом этмоқда.

Мусобақаларда ҳамюртларимиз билан бирга Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон ва Эрон миллий терма жамоалари ўзаро куч синашмоқда.

Бугунги белашувда вакилларимиз тожикистонлик тенгдошларига қарши майдонга тушди. Муросасиз ва кескин ўтган учрашувда ҳамюртларимиз маҳорат бобидан рақибларидан анча устунлигини намойиш этди. Ўйин 3:0 ҳисобида ёш футболчиларимиз ғалабаси билан якунланди.

13.JPG

10.JPG


Муҳаммад Амин (сурат) ЎзА
5 713