ЎзА Ўзбек

11.02.2020 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонлик спортчи тарихий натижа қайд этди

Ўзбекистонлик спортчи тарихий натижа қайд этди

Франция пойтахти Париж шаҳрида академик эшкак эшиш спорт турининг механик эшкак эшиш йўналиши бўйича Жаҳон чемпионати ниҳоясига етди.

Мазкур Жаҳон чемпионатида 50 дан ортиқ мамлакат вакиллари қатори илк бор Ўзбекистон терма жамоаси ҳам механик эшкак эшиш йўналиши бўйича иштирок этди.

IMG_4180.jpg

Эътиборли жиҳати, ёшлар ўртасидаги баҳсларда Мерож Маматқулов “JM1X” йўналишида кумуш медаль билан тақдирланди.

Мерожнинг ушбу натижаси академик эшкак эшиш спорт турининг механик эшкак эшиш йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоасига Жаҳон чемпионатларида тақдим этилган биринчи медал сифатида қайд этилди.

IMG_4176.jpg

Шунингдек, Омадой Отақўзиева аёллар ўртасида тўртинчи, Шаҳбоз Холмурзаев эса эркаклар ўртасида кечган беллашувда бешинчи натижани қайд этишди.

6 871
ЎзА