ЎзА Ўзбек

26.07.2019 17:53:46 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон Таэквондо WTF Ассоциацияси кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати олдидан йиғилиш ўтказди


Ўзбекистон Таэквондо WTF Ассоциациясининг “Универсал спорт саройи”да шу йилнинг 7-10 август кунлари кадетлар ўртасида ўтказиладиган Жаҳон Чемпионатига тайёргарлик кўриш юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Ассоциация матбуот хизмати.

Мазкур йиғилишни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов олиб борди.

Шунингдек, мажлисга Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси вице президенти Азизжон Комилов ва бошқа кўплаб мутасадди ташкилотлар ходимлари таклиф этилди.

Олимпия қўмитаси президенти чемпионатни ташкиллаштириш учун бириктирилган мутасадди ташкилот ходимлари билан танишиб, улардан амалга ошириладиган ишлар юзасидан маълумот олди ва қўшимча топшириқлар берди.

Шу билан бирга, мажлис давомида Ассоциация раиси Шерзод Тошматов Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш юзасидан шу кунга қадар бажарилган ва амалга ошириладиган ишлар тўғрисида умумий ҳисобот бериб ўтди.

Мажлис сўнгида Рустам Шоабдураҳмонов мусобақа ўтказиладиган спорт мажмуаси ва ассоциация ҳудудини кўздан кечириб, қўшимча топшириқлар берди.