ЎзА Ўзбек

26.07.2019 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон суперлигасида 2-давра ўйинларига старт берилмоқда

Ўзбекистон суперлигасида 2-давра ўйинларига старт берилмоқда

Бугун мамлакатимизнинг учта стадионида Ўзбекистон суперлигасининг 2-даврасига старт берилади.

14-турнинг марказий учрашувларидан бири Жиззахда “Сўғдиёна” ҳамда “Локомотив” жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Мазкур жамоаларнинг 1-даврада Тошкентда кечган баҳси Самвел Бабаяннинг темирйўлчилар бош мураббийи сифатида дебьют ўйинига тўғри келган ва унда омад пойтахтликларга кулиб боққанди.

Давралар оралиғида ҳар икки жамоа ҳам ўз таркибини кучайтиришга жиддий эътибор қаратди. Агар жиззахликлар асосий эътиборни тажрибали футболчиларга қаратишган бўлса (“Сўғдиёна” ўз таркибига Жасур Ҳасанов, Иван Нагаев, Шерзод Файзиев сингари тажрибали футболчиларни қўшиб олди), “Локомотив” таркибни ёшартиришни мақсад қилгани кўриниб турди. Улар Остон Ўрунов, Жавоҳир Эсонқулов, Жавоҳир Соҳибов, Иброҳим Ғанихонов, Тохир Рафаэлов ҳамда легионер футболчи, никарагуалик Ариагнер Медина Смит каби ёш ва иқтидорли футболчиларни ўз сафига қўшиб олди. Шундай экан, бугунги ўйин Тошкентдаги баҳсдан кескин фарқ қилишини тахмин қилиш қийин эмас.

Шунингдек бугун Наманганда “Навбаҳор” давралар оралиғида жиддий йўқотишларни бошдан кечирган “Қизилқум”ни қабул қилса, Ўзбекистон суперлигасида пешқадамлик қилиб келаётган “Пахтакор” жамоаси чемпионат аутсайдерларидан бири “Қўқон-1912” клуби билан куч синашади.

Ўзбекистон суперлигаси-2019. 14-тур

26 июль, жума

“Навбаҳор” – “Қизилқум”

“Сўғдиёна” – “Локомотив”

“Пахтакор” – “Қўқон-1912”

27 июль, шанба

“Сурхон” – “Насаф”

“Бунёдкор” – “Динамо”

“Андижон” – “Бухоро”

“Металлург” – АГМК

3 270
ЎзА