ЎзА Ўзбек

29.02.2020 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон сафарда АҚШ терма жамоасига қарши ўйнайди

Ўзбекистон сафарда АҚШ терма жамоасига қарши ўйнайди

Ўзбекистон терма жамоаси 6-7 март кунлари теннис бўйича “Дэвис кубоги“ мусобақасининг плей-офф босқичида АҚШ термасига қарши баҳс олиб боради.

Мазкур ўйинда мамлакатимиз шарафини Денис Истомин, Ҳумоюн Султонов, Санжар Файзиев ва Олимжон Набиев каби теннисчиларимиз Петр Лебедь бошчилигида ҳимоя қилади.

photo_2020-02-29_10-13-13.jpg

Америка Қўшма Штатлари терма жамоаси сафида Тайлор Фриц, Рейли Опелка, Томми Пол, Майк Брайан ва Боб Брайанлар кортга чиқади. 

Эслатиб ўтамиз, мусобақа доирасида 2015 йили Тошкентда Ўзбекистон ва АҚШ терма жамоалари ўзаро рақобатлашган. Унда америкалик теннисчилар 3:1 ҳисобида зафар қучган эди.

1 865
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА