ЎзА Ўзбек

09.09.2019 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон ОТЖ иккинчи баҳсда ҳам Эронни мағлуб этди

Ўзбекистон ОТЖ иккинчи баҳсда ҳам Эронни мағлуб этди

Пойтахтимиздаги “Пахтакор” марказий стадионида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Эрон ОТЖ футболчиларини йирик ҳисобда мағлуб этди – 4:1.

Футболчиларимиздан Бобур Абдихолиқов хет-трикка (18, 36, 69) эришган бўлса, Жасур Яхшибоев битта голга (53) муаллифлик қилди. Меҳмонлардан эса Мехди Гойеди битта гол (50) билан жавоб қайтара олди, холос.

Эслатиб ўтамиз, бундан уч кун олдин Олмалиқда бўлиб ўтган дастлабки қарама-қаршиликда ҳам футболчиларимиз эронлик тенгқурларини кичик ҳисобда мағлуб этган эди.

Ўртоқлик учрашуви

Тошкент, “Пахтакор” марказий стадиони

Ўзбекистон ОТЖ - Эрон ОТЖ 4:1

3.jpg

4.jpg

5.jpg

6.jpg

7.jpg

8.jpg

6 245
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА