ЎзА Ўзбек

01.07.2020 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон Осиё кубогига мезбонлик қилиши мумкин

Ўзбекистон Осиё кубогига мезбонлик қилиши мумкин

Осиё футбол конфедерацияси 2027 йилги Осиё кубоги мусобақасига мезбонлик қилиш учун таклиф юборган беш аъзо ассоциация номини расман тасдиқлади.

Қитъа биринчилигини қабул қилиш учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам даъвогарлик қилмоқда. Бу ҳақда ташкилотнинг Матбуот хизмати хабар тарқатди.

Шунингдек, Осиё кубоги баҳсларини қабул қилиш ҳуқуқи учун Ҳиндистон, Эрон, Қатар ва Саудия Арабистони ҳам ариза топширганлиги маълум қилинди.

Кейинги навбатда, ОФК ҳар бир талабгор аъзо ассоциация билан тендер жараёнига доир зарурий ҳужжатлар устида иш олиб боради.

XIX Осиё кубогининг расмий мезбони 2021 йилда эълон қилиниши режалаштирилган.

6 174
ЎзА