ЎзА Ўзбек

22.12.2019 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон олимпия термаси ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди

Ўзбекистон олимпия термаси ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида навбатдаги U-23 Осиё чемпионатига тайёргарлик олиб бормоқда.

Бугун вакилларимиз ироқлик тенгқурларига қарши майдонга чиқди ҳамда йирик ҳисобда ғалабага эришди.

Жами олтита гол киритилган ўртоқлик учрашувида ҳисобни ироқликлар очган бўлишса-да, Бобур Абдихолиқов 25, 32, 50-дақиқаларда, Жасур Яхшибоев эса 42-дақиқада гол уриб якунда 4:2 ҳисобини таъминлади.

Ўртоқлик учрашуви.

22 декабрь

Ўзбекистон U-23 — Ироқ U-23 4:2

Голлар: Бобур Абдихолиқов (25, 32, 50), Жасур Яхшибоев (42) — Муҳаммад Ризо (15), Муҳаммад Довуд (38, пен.)

Маълумот ўрнида, вакилларимизнинг ироқликларга қарши режадаги навбатдаги ўртоқлик учрашуви 25 декабрь кунига белгиланган.

2 800
ЎзА