Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.10.2017 12:45 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон – Непал 14:1

Эронда Хитой Тайпейида 2018 йилнинг 6-18 февраль кунлари футзал бўйича бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига саралаш босқичи ўйинлари бошланди.

Ўзбекистон терма жамоаси Марказий ва Жанубий Осиё минтақасининг “А” гуруҳида Непал, Қирғизистон, Туркманистон терма жамоалари билан баҳслашмоқда. Гуруҳда 1-2 ўринларни эгаллаган жамоалар Осиё чемпионати йўлланмасига эга бўлади.

Мамлакатимиз спортчилари саралаш баҳсларининг дастлабки турида Непал терма жамоаси билан куч синашди. Учрашувда вакилларимиз рақибларини 14:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бугун, 16 октябрь куни футзалчиларимиз иккинчи турда Туркманистон терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Жавохир Тошхўжаев, ЎзА
3 570






Все о погоде - Pogoda.uz