ЎзА Ўзбек

17.12.2019 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон кубоги ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон кубоги ғолиблари аниқланди

Термиз шаҳрида эркаклар ва хотин-қизлар ўртасида самбо ҳамда профессионал спортчилар ўртасида жанговар самбо бўйича Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди.

Мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 550 дан ортиқ самбочилар ғолиблик учун куч синашди.

Хотин-қизлар ўртасидаги беллашувларда Моҳинур Чориева, Шоҳида Хонтўраева, Озода Айтмуратова, Хожар Шапатова ҳамда Феруза Суюнова ўз вазн тоифаларида олтин медаль билан тақдирланди. Эркаклар ўртасида эса Асқар Мўминов, Саидаббос Бобонов, Хуршид Қодиров, Шаҳзод Жумабоев, Равиқ Мажидов, Эъзоз Равшановга тенг келадигани топилмади.

– Мазкур мусобақада иштирок этган барча спортчилар юқори тайёргарликка эга эканини беллашувлар вақтида намоён этди, – дейди чемпион Х.Қодиров. – 62 килограммгача вазн тоифасида олтин медални қўлга киритганимдан хурсандман. Бу ғалабани қўлга киритишимда мураббийларимнинг ҳиссаси катта. Насиб қилса келаси йили бўлиб ўтадиган халқаро мусобақаларда ҳам ғалаба қозониш учун бор куч-ғайратимни ишга соламан.

Жанговар самбо йўналишида Асадбек Жалолов, Амин Раҳимов, Амиржон Фақуров, Нодирбек Асроров, Санъат Гадоев, Тўлқин Саидов Ҳасан Раҳимов шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Мусобақа сўнггида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, эсдалик совғалари билан тақдирланди.

2 228
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА