ЎзА Ўзбек

18.09.2018 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон Кубоги: Иккинчи ярим финалчи номи маълум

Ўзбекистон Кубоги: Иккинчи ярим финалчи номи маълум

Ўзбекистон кубогининг чорак финалидан ўрин олган “Пахтакор”-“Локомотив” учрашуви бўлиб ўтди.

Футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги доирасидаги иккинчи ўйин ҳам ниҳоясига етди. “Пахтакор” Марказий стадионида ўтказилган учрашувда майдон эгалари “Локомотив” жамоасини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди.

Аслида бу каби йирик ҳисоб қайд этилмаслиги ҳам мумкин эди. Бироқ ҳисоб атиги мезбонлар фойдасига 1:0 бўлиб турган бир паллада “Локомотив”нинг қизиққон ўйинчиси Садриддин Абдуллаев характеридан келиб чиқиб Черанга кутилмаганда “калла қўйди“. Бундай “туҳфа”дан фойдаланган рақиб ўйинчиси ўзини майсага отди. Хуллас, бош ҳакам “тўполончини” майдондан чиқариб юборди. Бу майдон эгалари учун айни муддао бўлди ва улар бундан унумли фойдалана олишди.

Биринчи бўлимда “Локомотив” дарвозасига бор-йўғи битта тўп киритилган бўлса, иккинчи бўлимда Безерранинг ўзи икки бор Нестеров дарвозасини нишонга ола билди. Ҳатто анчадан бери тузукроқ ўйин кўрсата олмаётган ва мухлислар эътирозига сабаб бўлаётган Игорь Сергеев ҳам гол уриб, ўзини ҳали нималарга қодир эканлигини исботлагандек бўлди.

Шу тариқа бугунги икки ўйин якунига етди ва “Қўқон-1912” ҳамда “Пахтакор” жамоалари ярим финал йўлланмаларини ҳал этишди. Кубокнинг қолган иккита ўйини эртага ўтказилади. Унда “Андижон” ўз майдонида “Бунёдкор”ни, АГМК эса “Машъал” жамоасини қабул қилади.

Ўзбекистон Кубоги
1/4 финал. 18 сентябрь
“Пахтакор”“Локомотив” 4:0 

Голлар: Егор Кримец 21, - 1:0. Тиаго Безерра 53, - 2:0. Тиаго Безерра 82, - 3:0. Игорь Сергеев 89, - 4:0.

“Пахтакор”: Элдорбек Суюнов, Акмал Шораҳмедов, Шерзод Аъзамов, Азимжон Аҳмедов (Владимир Козак, 70), Дилшод Раҳматуллаев (Жаҳонгир Аҳмадов, 66), Жалолиддин Машарипов (Жасур Яхшибоев, 82), Исмоил Гонсалвеш (Игорь Сергеев, 78), Егор Кримец, Фаррух Сайфиев, Драган Черан (Жамшид Искандеров, 85), Тиаго Безерра

“Локомотив”: Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе (Диёр Туропов, 84), Садриддин Абдуллаев, Икром Алибоев, Темурхўжа Абдухолиқов (Сардор Рашидов, 58), Сардор Мирзаев (Ҳусниддин Ғофуров, 72), Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов (Азизбек Омонов, 90), Олег Зотеев, Анзур Исмоилов, Игорь Йелич

Огоҳлантиришлар: Элдорбек Суюнов 42, Ислом Тўхтахўжаев 48, Фаррух Сайфиев 60, Владимир Козак 74.

Четлатиш: Садриддин Абдуллаев 42.

b1cb062a-92b4-4392-8389-9958e099b38d.jpg

6a2f52b7-5413-4de1-96bb-82f825a2d405.jpg

649ae039-9ef3-47e8-97b8-0fd09b102bd2.jpg

22efa145-8f05-4c61-8e9f-0604ceaa061a.jpg

ba6d8c1e-1bc3-4bcc-a196-624461be4f91.jpg

f204835c-dd89-4fe7-baa6-776bd10d5ce3.jpg



4 151
Муҳаммад Амин(сурат), ЎзА